Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи Қарши шаҳрида янги қурилаётган университитет биносида ёнғин хавфсизлиги талаблари қай даражада бажарилаётгани юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди
2026-04-15 17:00:00 / Янгиликлар

Дастлаб, масъуллар томонидан объектнинг асосий лойиҳа ҳужжатлари батафсил кўздан кечирилиб, унда ёнғин хавфсизлигига оид талабларнинг тўлиқ бажарилаётгани ҳолати текширилди.
Шунингдек, жараёнда мутахассислар томонидан ички сув бериш жўмраклари, захира сув таъминоти тизими, фавқулодда вазиятларда фойдаланиладиган захира чиқиш йўлаклари ҳамда ер ости сув қудуқларининг меъёрий талаблар асосида барпо этилаётганига алоҳида эътибор қаратилди.
Якунда аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.








