ФВВ ходимлари ғолиб ва совриндорлар қаторида!
2026-04-15 14:55:00 / Янгиликлар

Мазкур мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан турли спорт клублари ҳамда Куч тузилмаларининг терма жамоалари иштирок этди.
Мусобақалар якунига кўра, кураш йўналишида – 55 кг вазн тоифасида оддий аскар Х. Чориев (Тошкент шаҳар ФВББ), 65 кг вазн тоифасида оддий аскар Ф.Шухратов (Қашқадарё вилояти ФВБ), 70 кг вазн тоифасида оддий аскар А.Ашуров (Сурхондарё вилояти ФВБ), 75 кг вазн тоифасида оддий аскар Ж.Йўлдошев (Сурхондарё вилояти ФВБ), 80 кг вазн тоифасида оддий аскар А.Чориев (Сурхондарё вилояти ФВБ), 90 кг вазн тоифасида оддий аскар Ф.Эргашев (Самарқанд вилояти ФВБ), 95 кг вазн тоифасида оддий аскар Ш.Ахмедов (Қашқадарё вилояти ФВБ) ҳамда 95 кг дан оғир вазн тоифасида хизматчи О.Ғаниев (Бухоро вилояти ФВБ)лари 1-ўринни, 60 кг вазн тоифасида оддий аскар К.Жўраев (Сурхондарё вилояти ФВБ), 70 кг вазн тоифасида оддий аскар Б.Зиёдуллаев (Қашқадарё вилояти ФВБ), 85 кг вазн тоифасида оддий аскар Ш.Аблакулов (Қашқадарё вилояти ФВБ) ҳамда 90 кг вазн тоифасида оддий аскар М.Шамсиддинов (Самарқанд вилояти ФВБ)лар 3-ўринни, қизлар ўртасида эса 70 кг дан оғир вазн тоифасида кичик сержант Ш.Бозорова (НКМК) 1-ўринни эгалладилар.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасбларимизни ушбу муваффақият билан қизғин муборакбод этиб, келгусида ташкил этиладиган мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
