Ҳудудларда махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди
2026-04-15 14:00:00 / Янгиликлар

Ҳудудларда "Чегара постларида ионлантирувчи нурланиш манбалари аниқланганда ФВДқТ хизматлари ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.
Ўқув машқларида тезкор хизматлар томонидан радиациявий хавфни аниқлаш ва зарарсизлантириш, карантин чораларини қўллаш, эвакуация ҳамда хавфсизликни таъминлаш бўйича реал шароитга яқин амалий ҳаракатлар бажарилди. Якунда амалий ҳаракатлар масъуллар томонидан баҳоланди.









