Текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин ўчириш амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-04-15 12:05:00 / Янгиликлар
Қашқадарё вилояти ФВБ томонидан Қарши туманида жойлашган Текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин ўчириш амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машқи давомида шартли ёнғин юзага келтирилиб, уни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалда бажарилди. Жалб этилган куч ва воситаларнинг ҳаракати мувофиқлаштирилиб, ёнғинни қисқа вақт ичида ўчириш бўйича амалий ҳаракатлар синовдан ўтказилди.
