Самарқанд шаҳрида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди
2026-04-15 10:40:00 / Янгиликлар

Самарқанд шаҳар ФВБ томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқувчи ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, ўзига ва бошқаларга ёрдам кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида касб-ҳунар ва умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Мусобақа давомида жамоалар 5 та шарт бўйича ўзаро беллашиб, ўзларининг билим, малака ва амалий кўникмаларини намоён этдилар.
Якунда ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, ғолиб жамоалар мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.








