“Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги” мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди
2026-04-13 20:15:00 / Янгиликлар

ФВВ Академияси, Фарғона, Бухоро ва Жиззах вилоятларида спортнинг мини футбол ҳамда волейбол турлари бўйича “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги” мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Унда, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари, бошқармалари ҳамда таркибий тузилмаларидан жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар. Ғолиб жамоалар мазкур мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Республика босқичида ҳамкасбларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.







