Фарғона вилояти ФВБ бошлиғи раҳбарлигида Фарғона шаҳрида жойлашган санъат саройида ФВДқТ хизматлари билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-04-13 17:00:00 / Янгиликлар

Машғулот сценарийси бўйича, маданият саройида кундузги тадбир вақтида ёнғин содир бўлиши ва одамларнинг хавфсиз ҳудудга эвакуацияси кўзда тутилган бўлиб, барча иштирокчи хизматлар белгиланган сценарий асосида ўз вазифаларини бажаришди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тезкорлик билан жойга етиб борилиб, аҳолини хавфсиз жойга эвакуация қилиш ва ёнғин ўчириш ишлари олиб борилди. Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳудуд ўраб олиниб, тартиб ва хавфсизлик таъминланди. Тез тиббий ёрдам хизмати томонидан шартли жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилди. Электр ва газ таъминоти хизматлари томонидан авариявий узилишлар амалга оширилиб, муҳим хавфсизлик чораларига риоя қилинди.









