Наманган ва Хоразм вилоятлари ФВБ томонидан талабалар турар жойларида ўқув машғулотлари ўтказилди
2026-04-13 13:30:00 / Янгиликлар

Ўқув машғулотларида дахлдор хизматлар билан ҳамкорликда шартли зилзиладан сўнг баланд қаватли бинолардан талабаларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, ёнғинни ўчириш ва бошқа амалий ҳаракатлар амалга оширилди.
Бу каби машғулотлардан асосий мақсад ҳамкорликдаги дахлдор хизматларнинг кўникмаларини ошириш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келганда оқибатларини самарали бартараф этишдан иборат.





