Бозорларда махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди
2026-04-12 09:40:00 / Янгиликлар
Тошкент вилояти ФВББ ҳамда Жиззах вилояти ФВБ раҳбарлигида бозорларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда тезкор ва самарали ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Ҳамкорликдаги хизматлар томонидан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинни бартараф этиш, одамларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди.








