Маданий тадбирлар – мароқли ва мазмунли ҳордиқ гарови
2026-04-12 09:35:00 / Янгиликлар

Шу мақсадда, “Буюк саркарда Амир Темур ойлиги” доирасида ватанпарварлик боғлари, маданий мерос объектлари, зиёратгоҳ ва тарихий қадамжоларга оила ва жамоа билан саёҳатлар уюштирилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари театр, кино ва музейларга жалб этилди. Кун давомида ўтказилган концерт, мусиқий кеча, фестиваллар ҳамда бошқа кўнгилочар тадбирлар ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Мазкур тадбирлар нафақат дам олиш манбаи, балки ҳарбий хизматчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва маънавий-маърифий савиясини оширишга хизмат қиладиган муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан ижодий жамоаларнинг фидокорона меҳнати ва юксак санъаткорлик маҳорати эътироф этилиб, уларга самимий миннатдорчилик билдирилди.








