Наманган шаҳрида жойлашган “Чорсу" деҳқон бозорида ўқув машғулотлари ўтказилди
2026-04-11 21:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида жойлашган “Чорсу" деҳқон бозорида ўқув машғулотлари ўтказилди. Машғулот давомида шартли равишда содир бўлган ёнғин ҳолати бўйича бозор ҳудудидан фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, қутқарув бўлинмаларининг тезкор етиб келиши, сув манбаларидан самарали фойдаланиш ҳамда ёнғинни ўчириш жараёнлари амалда бажарилди. Шунингдек, бозор маъмурияти ва савдо расталари эгаларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, ёнғин содир бўлган ҳолатда дастлабки ҳаракатлар бўйича зарур тушунтиришлар берилди. Тадбир якунида иштирокчиларнинг ҳаракатлари таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.








