Соҳибқирон мероси – Миллий ғурур ва маънавий тараққиёт манбаи
2026-04-10 18:40:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида «Буюк саркарда Амир Темур ойлиги» ҳамда «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни» доирасида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий машғулотлар, адабий кечалар, очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Хусусан, вазирлик марказий аппаратида маҳоратли актёр Маъруф Отажонов ҳамда шоира, фалсафа фанлари доктори, профессор Сайёра Тўчиевалар иштирокида бадиий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ҳудудларда ҳам темуршунос олимлар, ёзувчилар ва санъаткорлар иштирокида ўтказилган тадбирларда Соҳибқирон Амир Темурнинг шахсияти, буюк аждодимизнинг инсоният тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссаси хусусида фикр юритилди.
Бу каби учрашувлар, ўз навбатида, буюк аждодимиз асос солган Иккинчи Уйғониш даврининг миллий ва умуминсоний моҳиятини англаш, ҳарбий хизматчилар ўртасида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.









