Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2026-04-10 17:00:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги делегация белгиланган режа асосида Беларусь Республикасидаги ҳамкасблари билан учрашди. Учрашув давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш борасида ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, делегация Беларусь тезкор бошқарув марказининг фаолияти билан яқиндан танишиб, ушбу йўналишда қўлланилаётган илғор тажрибалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Жараён давомида делегация аъзолари фавқулодда вазиятларни бартараф этишда Ўзбекистон тажрибаси, хусусан, тизимли ёндашув, тезкорлик ва самарадорликка қаратилган амалий ишлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.
Бу каби учрашувлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келган ҳолатларда уларни самарали бартараф этишга хизмат қилади.




