Ҳудудларда ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Унда бошқарма бошлиқлари иштирок этиб, ёшлар билан самимий ва очиқ мулоқот олиб боришди
2026-04-10 10:40:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари диққат билан тингланди, уларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашилди. Раҳбарлар ўзларининг босиб ўтган ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари ҳамда дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб бериб, ёшлар билан ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашишди. Бу эса ёшлар учун катта мотивация манбаи бўлди.
Шунингдек, қутқарувчи касбининг нақадар шарафли, масъулиятли ва фидойиликни талаб этувчи касб экани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Якунда ёшлар билан бундай учрашувларни мунтазам равишда ташкил этиш, уларнинг таклифларини амалиётга жорий этиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим экани қайд этилди.









