Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-04-09 21:25:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари, бошқармалари ҳамда таркибий тузилмаларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тадбирларда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва бошқа турдаги жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек, бундай иллатларнинг аянчли оқибатлари бўйича тушунтиришлар берилди.









