ФВБ раҳбарлигида Қўмондонлик штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда
2026-04-09 17:30:00 / Янгиликлар

ФВБ раҳбарлигида ФВДқТ таркибига кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Навоий вилоятининг Нурота тумани, Ғозғон шаҳрида ҳамда Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида Қўмондонлик штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда.
Ҳудудларда ўтказилаётган мазкур ўқув машқлари бир нечта ўқув нуқталарида ташкил этилмоқда. Унда тезкор хизматлар томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда оқибатларини самарали бартараф этиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.






