ФВВ Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасига қарашли ҳарбий қисмга муддатли ҳарбий хизматга янги қабул қилинган муддатли ҳарбий хизматчилар тантанали кутиб олинди
2026-04-09 17:20:00 / Янгиликлар
Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари, Мўйноқ тумани ҳокими ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари, фахрийлар ва аскарлар иштирок этди.
Раҳбарлар муддатли ҳарбий хизматга келган аскарларга муваффақиятлар ва зафарлар тилаб, уларнинг келгусида етук Ватан ҳимоячилари бўлиб етишишларига тилакдош бўлдилар.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Янги қабул қилинган муддатли ҳарбий хизматчиларни ҳарбий хизматга мослашиш бўйича йўриқнома" китоблари батальон ҳарбий хизматчиларига тарқатилди.
