Нукус шаҳрида жойлашган кўп қаватли аҳоли турар жойларида махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди
2026-04-08 16:30:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Нукус шаҳрида жойлашган кўп қаватли аҳоли турар жойларида махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди.
Мазкур ўқув машқида фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғинни ўчириш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди. Якунда тезкор хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракати масъуллар томонидан баҳоланди.







