Соҳибқирон ҳаёти – жасорат тимсоли
2026-04-08 12:30:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Сана мунсоабати билан вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бош бошқарма, бошқармалар ҳамда таркибий тузилмаларда темуршунос олимлар, ёзувчилар ва санъаткорлар иштирокида бадиий-маърифий тадбирлар, «Амир Темур – ИИ Ренессанс бунёдкори» мавзусида давра суҳбатлари, семинар-учрашувлар ҳамда «Соҳибқирон сабоқлари» мавзусида адабий кечалар ташкил этилди.
Бу каби учрашувлар, ўз навбатида, буюк аждодимиз асос солган Иккинчи Уйғониш даврининг миллий ва умуминсоний моҳиятини англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.









