ФВВнинг оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича масъул ходими Жиззах вилояти ФВБ тизимидаги хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди
2026-04-08 09:30:00 / Янгиликлар

ФВВ оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис Сулаймонова Дилноза Асқарованинг Жиззах вилоятида олиб бораётган ўрганишлари жараёнида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда унинг таркибий тузилмаларида хизмат олиб бораётган ходимлар, хусусан, хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзоларининг яшаш шароитлари бевосита ўрганилди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида оилаларнинг ижтимоий ҳолати, мавжуд муаммолари ва эҳтиёжлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Мазкур ўрганишлар ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилаларда соғлом муҳитни таъминлаш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.



