Бухоро вилояти ФВБ терма жамоаси совриндорлар қаторида
2026-04-07 17:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ИИВ "Динамо" ЖТСЖ Бухоро кенгашининг "Спартакиада" низомига асосан вилоятдаги ҳарбий тузилмалар ўртасида Бухоро шаҳрида миллий кураш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Унда 7 та терма жамоа 7 та вазн тоифаларида беллашди. Мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида Бухоро вилояти ФВБ терма жамоаси 2-ўринни қўлга киритди ва кумуш медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар соҳиби бўлди.



