Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Икрамов Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ўрганиш ишларини олиб борди
2026-04-04 21:35:00 / Янгиликлар

Вазир вилоят ФВБ шахсий таркиби билан очиқ мулоқот ўтказиб, ходимларнинг хизмат жараёнида дуч келаётган муаммолари, таклиф ва ташаббусларини тинглади. Билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тизим фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ходимлар учун муносиб ва қулай хизмат шароитларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, вазир моддий-техник базани мустаҳкамлаш, замонавий техника ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш, шунингдек, тезкорлик ва самарадорликни оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берди. Вазир бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш зарурлигини алоҳида таъкидлади.


