Самарқандга янги ёнғин-қутқарув техникалари топширилди
2026-04-04 21:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тизимнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида ажратилган замонавий ёнғин-қутқарув техникалари Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлимларига тантанали равишда топширилди.
Замонавий қутқарув асбоб-ускуналари билан жиҳозланган махсус автомобиллар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғинларни тезкор ва самарали бартараф этиш ҳамда инсон ҳаётини асраш имкониятларини янада кенгайтиради
