Ёнғин-қутқарув спорти бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биринчилиги республика босқичи мусобақаси ғолиблари аниқланди
2026-04-04 10:50:00 / Янгиликлар
Қарши шаҳрида ўтказилган мусобақада спортчилар ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4- ва 2-қаватга кўтарилиш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, 4х100 метрга ёнғин ўчириш эстафетаси ва жанговар ёйилиш турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида эркаклар ўртасида:
1-ўринни Бухоро вилояти ФВБ жамоаси;
2-ўринни Қашқадарё вилояти ФВБ жамоаси;
3-ўринни Тошкент вилояти ФВББ жамоаси эгаллади.
Аёллар ўртасида якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида:
1-ўринни Қашқадарё вилояти ФВБ жамоаси;
2-ўринни , "Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ОФВМ жамоаси;
3-ўринни Тошкент вилояти ФВББ жамоаси эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
