ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди
2026-04-03 18:40:00 / Янгиликлар

Жараёнда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, ходимлари ва тарбияланувчиларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича кўникмаларини ошириш, болажонлар учун мўлжалланган медиа маҳсулотлари, тарғибот материалларини тайёрлаш ҳамда илмий-инновацион лойиҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур Меморандум мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш тадбирлари самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.



