Ёнғин-қутқарув спорти бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биринчилиги республика босқичи кўтаринки руҳда ўтказилмоқда
2026-04-03 10:00:00 / Янгиликлар
Мусобақанинг иккита шарти ишғол қилиш нарвони орқали эркаклар 4-қаватга (аёллар 2-қаватига) кўтарилиш ҳамда эстафета шарти бўйича ғолиблар аниқланди.

Биринчи шарт бўйича ишғол қилиш нарвони орқали эркаклар 4-қаватга кўтарилиш шарти бўйича:
1-ўрин Тошкент вилояти ФВББ жамоаси;
2-ўрин Қашқадарё вилояти ФВБ жамоаси;
3-ўрин Андижон вилояти ФВБ жамоаси эгаллади.
Аёллар ўртасида эса:
1-ўрин Қашқадарё вилояти ФВБ жамоаси;
2-ўрин Тошкент вилояти ФВББ жамоаси;
3-ўрин Андижон вилояти ФВБ жамоаси эгаллади.
Иккинчи шарт эстафета шарти бўйича эркаклар ўртасида:
1-ўрин Бухоро вилояти ФВБ жамоаси;
2-ўрин Навоий вилояти ФВБ жамоаси;
3-ўрин Сурхондарё вилояти ФВБ жамоаси эгаллади.
Аёллар ўртасида эса:
1-ўрин Қашқадарё вилояти ФВБ жамоаси;
2-ўрин НКМК жамоаси;
3-ўрин Тошкент вилояти ФВББ жамоаси эгаллади.
Навбатдаги шартларда ҳамкасбларимизга омад тилаймиз.









