Хоразм вилоятида махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди
2026-04-02 22:10:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Хоразм вилояти Урганч тумани Чўлобод маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди.
Унда фавқулодда вазиятлар оқибатида кўп сонли жабрланганларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш, жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда тегишли хизматларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий тарзда намойиш этилди.
Машғулотлар хизматлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва тезкорликни оширишга хизмат қилади.
