Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А. Икрамов Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари билан суҳбатлашди
2026-04-01 21:05:00 / Янгиликлар

Вазир бошқармада яратилган шарт-шароитлар ҳамда хизмат олиб бориш жараёнларини атрофлича ўрганди. Шунингдек, у қутқарувчилар билан самимий суҳбат қурди.
Бундан ташқари, вазир бошқарманинг Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги маркази фаолияти, профессор-ўқитувчилар таркиби билан мулоқот қилди. Ўқув жараёнини янада самарали ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берди.
Ўрганишлар якунида хизмат самарадорлигини янада ошириш ҳамда қутқарувчиларнинг касбий ва жисмоний тайёргарлигини кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


