Ҳудудларда кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
2026-04-01 12:45:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирлар ФВВ ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида ишчи гуруҳлар аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа ва қурилиш объектларида фавқулодда вазиятлар содир бўлганида тўғри ҳаракат қилиш тартибларини тушунтирмоқда. Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб, хавфсизлик қоидалари акс этган эслатмалар тарқатилмоқда.







