Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди
2026-03-31 14:55:00 / Янгиликлар

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш тўғрисида” 2025-йил 20-октябрдаги ПФ–185-сон Фармонига мувофиқ аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда профилактик тадбирларни “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тартибида амалга ошириш, аҳолида хавфсизлик маданиятини ошириш ҳамда маҳалла биноларида Фавқулодда вазиятлар органлари Давлат назорати инспекторлари учун “Маҳалла муҳофазаси” хизмат хоналарини ташкил этиш масалалари алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, Давлат назорати инспекторларининг "Маҳалла еттилиги" билан самарали ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш ва "Фавқулодда вазиятлар волонтёри" жамоатчилик гуруҳларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Албатта, ушбу ҳамкорлик Меморандуми аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилишга ва бу ишлар аввало маҳалладан бошлаб ташкил этилишига хизмат қилади.





