"Ўзбек адабиёти – маънавият хазинаси" мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди
2026-03-27 18:40:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари, бошқармалари ва таркибий тузилмаларида "Ўзбек адабиёти – маънавият хазинаси" мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Тадбирлар давомида ўзбек адабиётининг бой мероси, буюк шоир ва адибларимизнинг ҳаёти ҳамда ижодий фаолияти ҳақида мазмунли суҳбатлар ўтказилди. Иштирокчилар томонидан шеърлар мутолаа қилиниб, адабий чиқишлар намойиш этилди, китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, тадбирлар доирасида ходимлар музей ва маданият масканларида бўлиб, у ерда сақланаётган ноёб асарлар, тарихий қўлёзмалар ҳамда адабий мерос намуналари билан яқиндан танишди.









