Хоразм ва Самарқанд вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаларида ёнғин-қутқарув спорти бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди
2026-03-27 14:10:00 / Янгиликлар
Унда, қутқарувчилардан иборат жамоалар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақада қутқарувчилар ишғол қилиш нарвонида тўртинчи қаватга кўтарилиш, 100 метр масофага тўсиқлар оша югуриш, ёнғин ўчириш эстафетаси ва жанговар ёйилиш йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Хоразм вилоятида ўтказилган мусобақанинг якуний натижаларига кўра:
🥇 1-ўрин — Шовот тумани ФВБ;
🥈 2-ўрин — Бошқарма махсус-қутқарув отряди;
🥉 3-ўрин — Хива тумани ФВБ жамоаси эгаллади.
Самарқанд вилоятида ўтказилган мусобақанинг якуний натижаларига кўра эса:
🥇 1-ўрин — Самарқанд шаҳар ФВБ 4-қутқарув қисми жамоаси;
🥈 2-ўрин — Самарқанд шаҳар ФВБ 1-қутқарув қисми жамоаси;
🥉 3-ўрин — Самарқанд шаҳар ФВБ 6-қутқарув қисми жамоасига насиб этди.
Якунда ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.









