Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ёшлар билан очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилди
2026-03-27 09:50:00 / Янгиликлар

Мазкур учрашувларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари иштирок этиб, ёшларга ҳаётий тажрибалари асосида зарурий тавсиялар, фойдали маслаҳатлар ҳамда руҳлантирувчи мотивациялар берди. Улар ўзларининг касбий фаолиятлари давомида босиб ўтган йўллари, эришилган ютуқлари ҳақида самимий сўзлаб, ёшларга сабр-тоқат, интилиш ва доимий ўз устида ишлаш муҳим эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Учрашувлар давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар, фикр алмашиш имконига эга бўлдилар.









