Ҳудудларда “Ёшлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди
2026-03-26 15:15:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм ва Навоий вилоятларида “Раҳбар ва ёшлар”, “Уч авлод” учрашувлари ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилди. Тадбирлар давомида оталиққа олинган ёшлар, волонтёр ёшлар, шунингдек уюшган ва уюшмаган ёшлар фаол иштирок этди.
Учрашувлар жараёнида раҳбарлар томонидан ўзларининг босиб ўтган ҳаёт йўллари, касбий фаолиятлари давомида орттирган тажрибалари ҳақида сўз юритилиб, ёшлар билан самимий мулоқот қилинди. Шунингдек, ёшларга ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш, билим олишга интилиш, касб-ҳунар эгаллаш ҳамда жамият ҳаётида фаол бўлиш муҳимлиги ҳақида тавсиялар берилди.








