“Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” шиори остида кўрик-танлов ташкил этилди
2026-03-24 17:30:00 / Янгиликлар
Тошкент вилояти ФВББ, Гулистон ҳарбий прокуратураси ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятнинг олис ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” шиори остида кўрик-танлов ташкил этилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат бўлди. Танлов давомида иштирокчилар турли шартлар асосида ўз билим ва кўникмаларини намоён этдилар.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Бундай тадбирлар ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.








