Қорақалпоғистон Республикаси ФВБда “Коррупцияга қаршимиз” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди
2026-03-24 16:15:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида коррупциянинг жамият ва давлат ривожига салбий таъсири, унинг аянчли оқибатлари тушунтирилди. Шунингдек, хизмат фаолиятида ҳалоллик, шаффофлик ва қонун устуворлигини таъминлаш муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашувда ходимлар ўртасида хизмат интизомига қатъий риоя этиш, мансаб ваколатларидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланмаслик ҳамда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


