Бухорода махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-03-19 18:10:00 / Янгиликлар
Бухоро вилояти ФВБ томонидан тегишли хизматлар билан ҳамкорликда байрам тадбирлари ўтказиладиган обектда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Машқда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуатсия қилиш, ёнғинни ўчириш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди. Якунда масъуллар томонидан ҳамкор ташкилотларнинг амалий ҳаракатлари баҳоланди.




