Сайёр қабул, мулоқот ва ечим
2026-03-18 11:05:00 / Янгиликлар
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи полковник Ф. Мирзаев томонидан Китоб тумани 22-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман аҳолиси ҳамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилди

Қабул давомида турли мазмундаги мурожаатлар кўриб чиқилди. Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлар томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек бошқа долзарб масалалар юзасидан билдирилган мурожаатлар тингланди. Айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
Шунингдек, туман ҳокимлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллари томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишда яқиндан кўмак берилиши таъкидланди.



