Тошкент шаҳар ФВББ томонидан пойтахтимизда жойлашган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ёнғин ўчириш бўйича амалий-тактик машғулот ўтказилди
2026-03-17 18:55:00 / Янгиликлар
Унда ФВДқТ таркибига кирувчи ташкилот ва идоралар вакилларининг шартли фавқулодда вазият юзага келган пайтдаги ҳаракатлари амалда синовдан ўтказилди. Тезкор хизматлар томонидан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ҳамда ёнғинни бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилди.
Машғулот якунида масъуллар томонидан тезкор хизматларнинг ҳаракатлари таҳлил қилиниб, тегишли баҳо берилди.
