Навоий вилояти ФВБ томонидан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-03-17 15:45:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошчилигида ўтказилган ушбу ўқув машқида ФВБ ва ФВДқТ таркибига кирувчи хизматлар вакиллари томонидан “Наврўз” умумхалқ байрами ўтказилиши режалаштирилган марказий майдонда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда одамларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, уларни қутқариш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғинни ўчириш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди.






