Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида ёнғин-қутқарув спорти бўйича Бухоро вилояти ФВБ бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди
2026-03-16 16:20:00 / Янгиликлар
Мусобақада 4 та шарт бўйича жами 27 та жамоа ўзаро куч синашди. Иштирокчилар беллашувлар давомида ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги ҳамда касбий маҳоратини намоён этдилар. Ғайрат ва шижоатга бой, қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар якунида ғолиб жамоалар аниқланди.

Мусобақа якунларига кўра:
🥇 1-ўрин — “Asia Trans Gas” МЧЖ 23-ҚҚ терма жамоасига,
🥈 2-ўрин — “Buxoro NQIZ” ОФВБ 17-ҚҚ терма жамоасига,
🥉 3-ўрин — “Muborak NGQCHB” ОФВБ 20-ҚҚ терма жамоасига насиб этди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланди.






