Ҳудудларда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-03-14 18:05:00 / Янгиликлар
Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи раҳбарлигида Қарши шаҳридаги “Кўкгумбаз” жомеъ масжидида, Навоий вилояти ФВБ томонидан Кармана тумани ҳудудидаги “Қосим Шайх” жомеъ масжидида ва Самарқанд вилояти ФВБ томонидан Самарқанд шаҳар ҳудудидаги “Панжоб” жомеъ масжидида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқи давомида ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда содир бўлганда тезкор ҳаракат қилиш, одамларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва ёнғинни ўчириш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди.









