Бухоро ва Наманган вилоятлари ФВБ бошлиқлари иштирокида “Ёшлар куни” муносабат билан "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди
2026-03-13 21:05:00 / Янгиликлар
Очиқ ва самимий руҳда ўтказилган учрашувда ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, қўллаб-қувватланди.

Хусусан, Қоракўл туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчи-ёшлари саволлрига атрофлича жавоблар олишди.
Шунингдек Поп туман ФВБ биносидаги тадбир давомида, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ёшлар билан биргаликда кўчат экиш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари ёшлар учун бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Якунда бир гуруҳ ёшлар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.





