Навоий шаҳрида жойлашган баланд қаватли уйларда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-03-13 17:45:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти ФВБ томонидан Навоий шаҳрида жойлашган баланд қаватли уйларда ФВДТ таркибига кирувчи хизматлар билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқи давомида одамларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғинни ўчириш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилиб, билим, кўникмалар мустаҳкамланди.





