Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
2026-03-13 16:40:00 / Янгиликлар
Бугун, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ФВВ Академияси томонидан “Фавқулодда вазиятлар органларига 30 йил: ривожланиш йўли, ислоҳотлар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкиллаштирилди. Тадбирда 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг мутахассислари онлайн ва офлайн тарзда ҳамда Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар экспертлари, маҳаллий экспертлар, олимлар, ёш тадқиқотчилар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, давлат идоралари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Конференция иштирокчилари томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни турли хавф-хатарлардан муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, соҳадаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.








