Ўрта Чирчиқ тумани 1 соТошкент вилояти ФВББ бошлиғи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
2026-03-13 10:20:00 / Янгиликлар
Ўрта Чирчиқ тумани 1 сон техникумида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда, Тошкент вилояти ФВББ бошлиғи, Чирчиқ ҳарбий прокурори ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси вакили иштирок этиб, ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан раҳбарлар ўзларининг ҳаётий ва хизмат фаолиятидаги тажрибалари, босиб ўтган йўллари ҳақида сўзлаб бердилар. Шундан сўнг бугунги кунда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Ёшлар томонидан берилган саволларга эса батафсил ва атрофлича жавоблар берилди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида турли кўргазмали чиқишлар ҳамда махсус техника намойишлари ташкил этилди. Шунингдек, тадбир давомида ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилиб, ғолиб жамоалар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.





