Бугун, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари, бошқармалари ҳамда таркибий тузилмаларида коррупция ва турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-03-12 20:35:00 / Янгиликлар
Тадбирларда масъул ходимлар томонидан коррупциянинг жамият ва давлат тараққиётига етказадиган салбий таъсири, унинг аянчли оқибатлари ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш масалалари ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, хизмат фаолиятида ҳалоллик, пок виждон билан ишлаш, хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳар бир ходимнинг асосий бурчи экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида масъул мутахассислар томонидан ҳаётий ва реал мисоллар келтирилиб, коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик, хизмат вазифаларини виждонан бажариш, давлат ва жамият манфаатларини устувор қўйиш зарурлиги ҳақида тушунчалар берилди. Шу билан бирга, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шаффофлик ва очиқлик тамойилларига амал қилиш муҳим экани таъкидланди.








