Гулистон шаҳрида жойлашган 8-сонли умумтаълим мактабида ўқув машғулоти ўтказилди
2026-03-11 15:30:00 / Янгиликлар

Дастлаб, масъуллар томонидан зилзила содир бўлганлиги тўғрисида хавф хабари берилди. Шундан сўнг ўқувчиларнинг бинодан хавфсиз тарзда чиқишлари ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича билим ва кўникмалари амалда синовдан ўтказилди.
Шунингдек, машғулот давомида ўқувчиларга зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракатланиш қоидалари, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби ўргатилди.





