Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати биносида ўқув машғулотлари ўтказилди
2026-03-10 18:30:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати биносида ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар содир бўлганда фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилди.

Тадбирда бино ичидаги ходимларни хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда хавфсиз ҳудудга шартли эвакуация қилиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, фавқулодда вазиятларда бинoни хавфсиз тарк этиш, жароҳатланганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғин хавфсизлигига қатъий риоя қилиш бўйича мутахассислар томонидан ходимларга муҳим тавсиялар берилди.





