Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи Каттақўрғон шаҳрида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди
2026-03-10 18:15:00 / Янгиликлар
Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи Каттақўрғон шаҳрида бўлиб, мазкур ҳудудда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ўрганиш давомида шаҳарнинг Қўшховуз ва Кўҳнадам маҳаллаларида ташкил этилган “Фуқаро муҳофазаси хонаси” фаолияти кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги бир нечта хонадонларда бўлиб, яшаш уйларида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, иситиш мосламалари, электр тармоқлари ҳамда газ жиҳозларидан фойдаланиш ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.
Ўрганишлар жараёнида фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, газ ва электр жиҳозларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича зарур тавсия ва йўриқномалар берилди.



